ФИФА Ўзбекистон терма жамоасига янги Мерседес совға қилди

ФИФА Ўзбекистон терма жамоасига янги Мерседес совға қилди
ФИФА Ўзбекистон Миллий терма жамоасига янги Мерседес автобусини совға қилди ва ушбу автобус Ўзбекистонга етиб келди, деб хабар қилмоқда ЎФА матбуот хизмати.
Ушбу совға ФИФА президенти Жанни Инфантино томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов билан бўлган учрашув натижасида ваъда берилган эди.
Mercedes Travego M русумидаги ушбу автобус 46 кишига мўлжалланган бўлиб, 483 от кучига эга. Автобус барча қулайликларга эга бўлиб, замонавий хавфсизлик воситалари билан жиҳозланган.
Янги автобус ЎФА логотиплари ва миллий рамзлар билан безатилади ҳамда бундан буён йиғин ва учрашувлар давомида миллий терма жамоамиз футболчилари учун хизмат қилади.

Manba: sputnik.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!