ФИФА The Best совринига даъвогар йилнинг энг яхши мураббийларини эълон қилди

ФИФА The Best совринига даъвогар йилнинг энг яхши мураббийларини эълон қилди

ФИФА 2021 йил якунларига кўра йилнинг энг яхши мураббийи номинациясида якуний учликни эълон қилди.

Унга кўра, The Best совринига Пеп Гвардиола («Манчестер Сити»), Роберто Манчини (Италия миллий жамоаси) ва Томас Тухель («Челси») даъвогарлик қилмоқда.

Манчини Италия билан Евро-2020 ғолибига айланган бўлса, Тухель «Челси» билан ЕЧЛда зафар қучди, Гвардиола эса «Ман Сити» билан АПЛ чемпионлиги ва ЕЧЛ финалчисига айланганди.

Маълумот учун, The Best соврини тақдирлаш маросими 17 январь куни Цюрихда ўтказилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!