ФИФА аргентиналик футболчилар томонидан намойиш этилган баннер бўйича текширув бошлади (видео)
ФИФА Интизом Қўмитаси Аргентина терма жамоаси футболчиларининг Жаҳон чемпионати ярим финал ўйинидан кейин сиёсий баннер кўрсатиши билан боғлиқ вазиятни кўриб чиқишни бошлади.
Бу ҳақда ESPN ташкилот баёнотидан иқтибос келтирмоқда.
"Стандарт процедурага мувофиқ, ФИФА Интизом Қўмитаси ҳозирда ўйин ҳисоботларини баҳоламоқда ва Интизом кодексига асосланган ҳолда кейинги чоралар кўришдан олдин тегишли ҳолатларни кўриб чиқмоқда", дейилади баёнотда.
Сиёсий шиор туширилган баннерни кўрсатган аргентиналиклар жаримадан тортиб, футбол билан боғлиқ барча фаолиятни тақиқлашгача бўлган турли хил санксияларга дуч келишмоқда. Бироқ, Испаниянинг Cope радиостанциясига кўра, ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан кейингача санкциялар қўлламайди.
