FIDE раҳбарини экстремист деб топишлари мумкин
Россия Бош прокуратураси ўтган ҳафта FIDE президенти этиб сайланган қозоғистонлик тадбиркор Тимур Турловнинг активларини мусодара қилишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Москва Тверь туман судига киритилган даъводаги жавобгарлар қаторида Тимур Турлов, шунингдек, у билан боғлиқ бир қатор компаниялар кўрсатилган. Даъвонинг расмий мазмуни ҳозирча очиқланмаган.
«Коммерсантъ» манбаларига кўра, Турлов ва у билан боғлиқ тузилмалар Украинадаги ташкилотларни молиялаштиргани сабабли уларни экстремистик деб топиш ва мол-мулкни давлат даромадига ўтказиш масаласи кўтарилиши мумкин.
Турлов 2022 йилда Россия билан алоқаларини узиб, Россия фуқаролигидан воз кечган ва Қозоғистон фуқаролигини олган. Қозоғистон ва Украина ОАВ маълумотларига кўра, у Украинага гуманитар ёрдам учун маблағ ажратган. Хусусан, Украина элчихонасига 1 миллиард тенге, Қозоғистондаги хайрия жамғармаларига 371,5 миллион тенге ажратÐ