Фейсбук ва Твиттер Хитой тарғиботи билан шуғулланган минглаб аккаунтни ўчирди

Фейсбук ва Твиттер Хитой тарғиботи билан шуғулланган минглаб аккаунтни ўчирди

Твиттер ва Фейсбук ижтимоий тармоқлари Хитойнинг ижтимоий ва сиёсий қарашларини глобал миқёсда тарғиб қилувчи 2500 дан ортиқ аккаунтларни ўчириб ташлади.

Нашр маълумотига кўра, Твиттер Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор туманида инсон ҳуқуқлари бузилгани ҳақидаги айбловларини рад этишга хизмат қилган 2000 дан ортиқ аккаунтни ўчирган. Ушбу аккаунтларда Шинжонда суратга олинган видеолар жойлаштирилган. Видеоларда туман “ободлик ва озодлик ҳудуди” сифатида кўрсатилган.

Фейсбук эса Уилсон Эдвардс исмли ўйлаб чиқарилган швейцариялик биологнинг хабарларини тарқатишга ёрдам берганидан кейин 500 дан ортиқ профилни блоклаганини маълум қилди. Аслида йўқ олим АҚШ Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг коронавируснинг келиб чиқишини аниқлаш бўйича ҳаракатларига аралашмоқда, дея таъкидлаган, унинг сўзларини Хитой оммавий ахборот воситалари иқтибос сифатида тарқатган. Швейцариянинг Пекиндаги элчихонаси эса Уилсон Эдвардс исмли киши мавжуд эмаслигини эълон қилди.

Твиттер ва Фейсбук Хитойда блокланган. Қайд этилишича, сўнгги йилларда ушбу тармоқлар Хитой ҳақида глобал фикрни шакллантириш учун муҳим воситага айланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!