Фергюсон яна Нурмагомедовга "тош отди"

Фергюсон яна Нурмагомедовга "тош отди"

Aмерикалик ММА жангчиси Тони Фергюсон россиялик Ҳабиб Нурмагомедовнинг Мутлақ рейтинг етакчисига айлангани тўғрисидаги қарорни танқид қилган ватандоши Жон Жонсни қўллаб-қувватлади.

"Йигит тўғри ўйлаяпти", деди у Жонснинг рейтингда биринчи ўринда россияликни кўриш кулгили эканлиги ҳақидаги баёнотига изоҳ бериб.

Aввалроқ, 28 октябрь куни Жонс Нурмагомедовни UFC рейтингининг етакчисига айлантириш тўғрисидаги қарорни бемаънилик деб атаган эди. У Нурмагомедовнинг таниқли ягона рақиби ирландиялик Конор Макгрегор эканлигини таъкидлади.

27 октябрда Нурмагомедов карьерасида биринчи марта UFC жангчилари рейтинги етакчисига айланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!