Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги рақибини ҳам нокаутга учратди

Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги рақибини ҳам нокаутга учратди

Олимпия ўйинлари чемпиони, айни пайтда профессионал боксда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғоибназаров АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. У ҳисоб бўйича олтинчи жангида америкалик Уилберт Лопесга қарши рингга кўтарилди.

Фазлиддин Ғоибназаров саккиз раундга мўлжалланган жангнинг иккинчи раундидаёқ рақибини нокаутга учратди ва навбатдаги ғалабасини нишонлади.

Шу тариқа, Фазлиддиннинг профессионал рингда ғалабали серияси 6тага етди. У ўз жангларининг барчасида ғалаба қозонган, жангларнинг 3тасида рақибларини нокаут эвазига мағлуб этган.

Лопес эса бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда профессионал рингда 35-жангини ўтказди. У жангларининг 23тасида ғалаба қозонган. 15тасида рақибларини нокаутга учратган. 10та тўқнашувда эса мағлубиятга учраган. 2та жангда муддатидан олдин ютқазиб қўйган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!