Фазлиддин Ғоибназаров 18 январь куни рингга чиқади. Рақиби маълум

Фазлиддин Ғоибназаров 18 январь куни рингга чиқади. Рақиби маълум

Профессионал бокснинг 63,5 кг вазн тоифасида рингга кўтарилаётган ўзбекистонлик боксчиси Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди.

Uz24.uz нинг ёзишича, у 2019 йил 18 январь куни Доминикан Республикаси вакили Рикардо Гарсияга қарши жанг ўтказади. 8 раундга мўлжалланган мазкур жанг АҚШнинг Висконсин штати, Верона шаҳрида жойлашган Turning Stone Resort Casino спорт саройида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, 32 ёшли Рикардо Гарсия шу кунга қадар профессионал боксда 19 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 14 тасида ғалаба (9 нокаут) қозонган, 1 дуранг ва 4 мағлубият қайд этган.

Фазлиддин Ғоибназаров эса профессионал боксда 6 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида (3 тасини нокаут билан) ғалаба қозонган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!