Фатво: масжидларда намозлар ўқиш давом этади. Фақат Жума намози вақтинча ўқилмайди

Фатво: масжидларда намозлар ўқиш давом этади. Фақат Жума намози вақтинча ўқилмайди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатвосига кўра, бошқа намозлар барча карантин талабларига риоя қилган, яъни ниқоб таққан ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда, масжидларнинг очиқ саҳнларида адо этилади. Масжидларда қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришиш қатъиян тақиқланади.

Фақат юқоридаги сабабларга кўра худди Ҳайит намози каби Жума намозлари ҳам вақтинча ўқилмайди.

Жаноза намозлари вафот этганнинг яқин қариндошлари иштирокида, хонадонларда ўқилади. Марҳумларнинг ҳақларига қилинадиган дуои фотиҳаларни қатъий равишда юртдошларимиз ўз хонадонларида, оила даврасида бажарсинлар, фотиҳагарчиликларга боришдан ҳамда ўтганларнинг қабрларини зиёрат қилишдан сақланиб турсинлар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!