Фаришталар ҳам ҳаё қилгувчи инсон

Фаришталар ҳам ҳаё қилгувчи инсон

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Муслимдан ривоят қилинади: Оиша розияллоҳу анҳу айтадилар: Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида ёнбошлаб ётган эдилар, болдирлари очиқ эди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу келиб, киришга изн сўради. Унга изн бердилар. У кирганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у билан ўша ҳолда гаплашдилар. Кейин Умар розияллоҳу анҳу келиб, у ҳам киришга изн сўради. Унга изн бердилар ва у билан ҳам ўша ҳолатда гаплашдилар. Сўнг Усмон розияллоҳу анҳу киришга изн сўраган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтириб, кийимларини тўғриладилар. Мен: Эй Аллоҳнинг Расули, Абу Бакр кирганида у билан чиройли кўришмадингиз, унга эътибор ҳам бермадингиз. Кейин Умар кирди. У билан ҳам чиройли кўришмадингиз, эътибор ҳам бермадингиз. Усмон кирганида эса ўтириб, кийимларингизни тўғриладингиз-а? дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Фаришталар ҳаё қилгувчи одамдан мен ҳаё қилмайинми? дедилар.

Manba: islom.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!