Фарғоналик эркак машинани сотиб, пулини олди, аммо машинани бермади...

Фарғоналик эркак машинани сотиб, пулини олди, аммо машинани бермади...

Шу йилнинг 12 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йилнинг 18 август куни Фарғона вилояти Қўштепа туманида яшовчи Х.Ш. М.Ганди кўчасида яшовчи П.М.нинг уйида “Нексия” русумли автомашинани 79 млн. сўмга баҳолаб, ундан 60 млн. сўм пулини олган ва Х.Ш. сентябрь ойида ушбу автомашинани П.М.нинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, Х.Ш. қўлга олинган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!