Фарғоналик эркак маҳалладош қизни дала майдонида ўлдириб, жасадни ёқиб юборди

Фарғоналик эркак маҳалладош қизни дала майдонида ўлдириб, жасадни ёқиб юборди

Фарғонада нонвой маҳалласидаги қизни дала майдонида ўлдириб, жасадни ёқиб юборди. Бу жиноят Фарғона вилояти ИИБ ва Прокуратура идоралари ходимлари томонидан тезкорлик билан фош этилди.

Ўта ваҳший қотиллик ортидан Фарғона вилояти Фурқат туманида туғилган, оилали, икки нафар фарзанди бор, новвойчилик билан шуғулланиб келган А.Х. (исми-шарифи таҳририятга маълум)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси(ЖК)нинг 97-моддаси 2-қисми “в,ж” бандлари ҳамда 134-моддаси тартибида жиноят иши қўзғатилди.

Маълум бўлишича, А.Х. Фурқат тумани, “Қизил-Қиёқ” МФЙ марказида жойлашган нонвойхонасига келган енгил даражадаги ақлий заиф бўлган Н.Й. билан ўрталаридаги ишқий муносабат туфайли жанжаллашиб, уни бўйнидан бўғганида, шу ерда бўлган Б.Х. уларни ажратиб қўяди ва шу пайт пичоқ билан ташланган Н.Й.ни қўлидан пичоқни тортиб олиб, болта билан пешона соҳасига бир марта уриб, унга ўртача оғир шикаст етказган.

Шу воқеалар ортидан А.Х. шу маҳаллада истиқомат қилувчи Н.Й.дан бутунлай қутулиш мақсадида уни ўлдиришни режалаштириб, 1,5 литр елим идишда бензин сотиб олиб, нонвойхонасида ишлатиладиган ёғоч сопли ошхона пичоғи ва 2 метрли кабель симини тайёрлаб, нонвойхонаси олдига келган Н.Й.га 20.000 сўм эвазига жинсий алоқа қилмоқчи эканини айтади ва шу маҳалла ҳудудидаги фермер хўжалиги дала майдонининг хилват жойига уни алдаб олиб борган.

Воқеалар давомида қўлига қўлқоп кийган А.Х., Н.Й.ни ётқизиб, унинг оёқларини сим билан боғлайди ва сочидан ушлаб олган ҳолда бошини тепага тортиб, ошхона пичоғи билан бўйнидан вена томирини кесади.

А.Х. ўта шафқатсизлик билан Н.Й.ни қасддан ўлдириб, жиноий ҳаракати фош бўлишининг олдини олиш мақсадида ўзи билан олиб борган бензинни жасаднинг устидан сепиб, ёқиб юбориб, мурдани таҳқирлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!