Фарғоналик аёл тадбиркорни катта пулга чув туширди

Фарғоналик аёл тадбиркорни катта пулга чув туширди

Жиззах шаҳрининг Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи хусусий тадбиркор А.Ҳ. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, Фарғона вилояти Қўқон шаҳри Муқимий шаҳарчасида яшовчи, турмушидан ажрашган М.Қ. унга фириб берганлигини билдирган. Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 25 март куни аёл кийим-кечак тайёрлаб бериш шарти билан тадбиркордан 50 минг АҚШ доллари қийматидаги матоларни олиб кетди.

Аммо “ишбилармон” аёл кийим-кечак ишлаб чиқариш ўрнига матоларни Фарғона вилояти бозорларида арзон нархларда сотиб юборган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!