Фарғоналик аёл ниқоб тақмай, халқни ҳукуматнинг қарорини бажармасликка ундади

Фарғоналик аёл ниқоб тақмай, халқни ҳукуматнинг қарорини бажармасликка ундади

Фарғона шаҳрида қоидабузар аёлга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Фарғона шаҳрида яшовчи Х.М. 29 март куни шаҳардаги деҳқон бозорида карантин қоидаларига риоя қилмасдан, жамоат жойларида ниқоб тақмаган.

Бундан ташқари бозорда бақир-чақир қилиб, ўз вазифасини бажариб, картошка сотилаётган жойда фуқароларга тушунтириш бераётган ички ишлар органлари ходимларининг хизмат бурчларини бажаришга қаршилик қилган.

Сўнгра уларни талабларини бажармасликка омма олдида даъват қилиб, оммавий тартибсизлик келтириб чиқаришга ҳаракат қилган. 

Суд Х.М.ни Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодекснинг 54 ва 195-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганда айбдор топди ва беш сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!