Фарғонадан Истанбулга дастлабки парвоз амалга оширилди

Фарғонадан Истанбулга дастлабки парвоз амалга оширилди

Бугун, 31 март куни Фарғона халқаро аэропортидан Туркиянинг Истанбул шаҳрига «Ўзбекистон ҳаво йўллари» нинг HY277 рақамли рейси билан илк парвоз амалга оширилди.

Аирбус A320 Neo ҳаво кемаси бортида 132 нафар йўловчи соат 8:50 да Истанбулга учиб кетишди. 5 соат 40 минут давом этадиган парвоз якунида самолёт  Истанбул халқаро аэропортига қўнади.

Ушбу парвозни амалга оширган самолёт бугун Туркия соати билан 14:00 да Истанбулдан қайта Фарғонага HY278 рақамли рейс билан қайтади ва соат 20:50 да Фарғона халқаро аэропортига етиб келади.

Фарғона вилоятининг Туркия билан тўғридан ҳамкорлик муносабатлари кун сайин янги босқичга кўтарилмоқда.  Фарғона-Истанбул-Фарғона йўналишида парвозларнинг йўлга қўйилиши ҳам  инвестиция, савдо-сотиқ, туризм ва бошқа кўплаб соҳалардаги алоқаларни кучайтириши шубҳасиз.

Ўз навбатида дунёнинг етакчи авиакомпанияси –«Турк ҳаво йўллари» («Turkish Airlines») ҳам Истанбулдан Фарғонага тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!