Фарғонадаги цехда ёнғин содир бўлди

Фарғонадаги цехда ёнғин содир бўлди

Жорий йилнинг 21 март куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри Мовароуннахр кўчасида жойлашган дистилланган ёғ кислоталари ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, кўрилган чоралар натижасида ёнғин қисқа муддатда ёнғин хавфсилиги ходимлари томонидан ўчирилди. Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Жароҳат олганлар йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!