Фарғонадаги жиноят: ҳаммомда қинғир иш содир этилди

Фарғонадаги жиноят: ҳаммомда қинғир иш содир этилди

Энергия ресурларидан оқилона фойланиш борасида оммавий ахборот воситаларида ҳар куни эслатиб ўтилаётган ҳамда уларни талон-торож қилган истеъломчиларга нисбатан маъмурий ҳамда жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилиши мумкинлиги тез-тез таъкидланаётган бўлса-да, айрим истеъмолчилар томонидан ҳали ҳамон энергия ресурслари тармоқларига яширинча ёки ўзбошимчалик билан уланиб, улардан фойдаланиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида, Фарғона шаҳридаги хусусий корхоналарнинг бирига қарашли умумий хоммом табиий газ тармоғига газ ҳисоблагич ускунасидан ташқари ноқонуний уланиб, давлат манфаатларига жами 24.617.000 сўм миқдорида моддий зарар етказганлиги аниқланди.

Терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида давлат манфаатларига етказилган 24.617.600 сўм моддий зарар тўлиқ қопланганлиги, шунингдек, Ш.Азимов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлик билдириб, етказилган моддий зарарни 30 кунлик муддат тугамасдан тўлиқ қоплаганлигини инобатга олиб, фуқаро Ш.Азимовга нисбатан тўпланган ҳужжатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 8-бандига асосан унинг айблилиги ҳақидаги масалани ҳал қилмасдан жиноят иши қўзғатиш рад этилди.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!