Фарғонада йўқолган автомашина топилди, эгаси эса...

Фарғонада йўқолган автомашина топилди, эгаси эса...

2019 йил 6 март куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшовчи Ёрқинжон Омонбоев ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 4 март куни бирга яшовчи ўғли 22 ёшли Жасурбек Даминов бошқарувидаги давлат рақами 40 U 050 QA бўлган Ласетти автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Қўқон шаҳар Чархий кўчаси 2-уй олдида жойлашган автомашиналарни ювиш шаҳобчасидан техник соз ҳолда топилган. Ж.Д.ни қидириб топиш чоралари кўрилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, агар орангизда кимда-ким ушбу шахс ва автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлса, ички ишлар органлари ходимларига ёки 102 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!