Фарғонада ЙПХ ходими қоидани бузди. Унга қандай чора кўрилди? (ФОТО)

Фарғонада ЙПХ ходими қоидани бузди. Унга қандай чора кўрилди? (ФОТО)

Ижтимоий тармоқда "Фарғонада ЙПХ ходими қоидани бузди" сарлавҳаси остидаги фото сурат тарқалди.

Фото суратда Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар Туркистон ва Хиёбон кўчалари кесишмасида вилоят ИИБ ЙҲХБга тегишли бўлган "Ласетти" русумли, 40 130 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомашинаси ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларининг 3-банди (йўл ҳаракати қатнашчилари «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси  Қонунини, ушбу Қоидаларни ва унда келтирилган светофор ишоралари, йўл белгилари (ушбу қоидаларга  1-илова), йўл чизиқларининг (ушбу қоидаларга  2-илова) талабларини билишлари, уларга амал қилишлари, шунингдек уларга берилган ваколат доирасида йўлларда ҳаракатни тартибга солувчиларнинг кўрсатмаларини сўзсиз бажаришлари шарт)да белгиланган талабларни бузган ҳолда, автомобиль йўлида чизилган 1.1 (қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт оқимларини ажратади, йўлнинг хавфли жойларидаги ҳаракатланиш бўлаги чегарасини билдиради, йўлнинг кириш тақиқланган қисми чегарасини белгилайди, транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойи чегарасини ҳамда автомагистрал қаторига киритилмаган йўлнинг қатнов қисми чегарасини билдиради, чизиқни босиб ўтиш тақиқланади, қатнов қисмининг четини билдириш учун қўлланилган 1.1 чизиғи бундан мустасно) йўл ётиқ чизиғини босиб ҳаракатланганлиги акс этган.

Ҳолат ўрганилди ва "Ласетти" русумли, 40 130 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомашинаси бириктирилган ҳайдовчи ходимга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилди.

Фарғонада ЙПХ ходими қоидани бузди. Унга қандай чора кўрилди? (ФОТО)


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!