Фарғонада ёш йигитлар 31 ёшли аёлга тажовуз қилди

Фарғонада ёш йигитлар 31 ёшли аёлга тажовуз қилди

Фарғона вилояти. 2021 йилнинг 09 май куни соат 00:20 ларда 31 ёшли Қ.Гуласал  Фарғона шаҳри Сархад кўчасида жойлашган яшаш хонадонига Бозорбоши кўчаси бўйлаб келаётган вақтида унинг орқасидан икки нафар номаълум шахслар келиб, ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, қўлидаги нархи 800 000 сўмлик “Samsung J 2” русумли телефон аппарати, ичида жами 377 000 сўм пуллари ва фуқаролик паспорти бўлган сумкасини талончилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Олтиариқ туманида яшовчи 18 ёшли М.Аббос ва 19 ёшли Р.Жамолиддинлар содир этганликлари аниқланиб, улардан Қ.Гуласалнинг фуқаролик паспорти ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан М.Аббос ва Р.Жамолиддинларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси (талончилик) ва 227-моддаси (Ҳужжатларни эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш)билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!