Фарғонада "Ёш Гвардиячи"лар танлови бўлиб ўтди

Фарғонада "Ёш Гвардиячи"лар танлови бўлиб ўтди

Миллий гвардия Фарғона вилояти бошқармасида Миллий гвардия, Халқ таълими ва ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 9-август кунидаги ПҚ 5215- сонли қарорига асосан, “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида “Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақасининг биринчи босқичи ўтказилди.

Унда Марғилон шаҳрида жойлашган 1-сонли мехрибонлик уйидан “Ёш гвардиячилар” жамоаси; Қўқон шахрида жойлашган 12-сонли мехрибонлик уйининг “Шер юраклар” жамоаси; Наманган шаҳарида жойлашган 26-сонли мехрибонлик уйининг “Темурбеклар” жамоаси; Андижон шахрида жойлашган “Болалар шахарчаси”нинг “Арслонлар” жамоаси иштирок этишди.

Фарғонада "Ёш Гвардиячи"лар танлови бўлиб ўтди

Фарғонада "Ёш Гвардиячи"лар танлови бўлиб ўтди

Жамолар 6 та шарт яъни:
– билимдонлар беллашуви
– ўқ-дориларни белгиланган жойга етказиш ва ўқдонга жойлаш
– Калашников автоматини нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш
– биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш
– эстафета 4 х 100
– турникда тортилиш каби шартлар бўйича баҳслашишди.

Мусобақанинг асосий мақсади, меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳарбий хизматга қизиқтириш, ёшларда жасурлик, шижоат, жосорат ва бошқа туйғуларини шакиллантиришдир.

Фарғонада "Ёш Гвардиячи"лар танлови бўлиб ўтди

Фарғонада "Ёш Гвардиячи"лар танлови бўлиб ўтди

Қизғин ва бахсли лахзаларга бой бўлган мусобоқада умумий ҳисобда 3-ўринни Андижон ва Наманган вилоятлари вакиллари олган бўлса, иккинчи ўринни Қўқон ва фахрли биринчи ўринни Марғилон шаҳрида жойлашган 1-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари қўлга киритиб, танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Иштирокчи жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Эслатиш жоизки Марғилон шаҳар 1-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Футбол бўйича ўтказилган Республика мусобақаларида ҳам 1-ўринларни қўлга киритган эди.

Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармаси томонидан ёшлар орасида бугунги кунгача кўплаб мусобақалар ташкил этиб келинмоқда. Бу каби ишларни амалда бўлиши эса Президент қарорларни ҳаётга тадбиқ этилаётганини исботи десам муболаға бўлмайди.

Ҳуқуқшунос блогер Шермуҳаммад Деҳқонов


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!