Фарғонада хонадонда шер боқилаётгани маълум бўлди (+фото)

Фарғонада хонадонда шер боқилаётгани маълум бўлди (+фото)

Куни кеча ижтимоий тармоқларда "Шерни уйда боқиш мумкинми?" номи билан тарқалган видеолавҳадаги ҳолат Фарғона вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Биохилмахиллик бўлими ходимлари томонидан назоратга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фарғонада хонадонда шер боқилаётгани маълум бўлди (+фото)

Лавҳада келтирилган машина рақамларига асосан мазкур ҳолат Қўқон шаҳридаги "Аччиқкўл" МФЙнинг Гулшан  кўчасида тасвирга олингани аниқланди. Қўқон шаҳар экология инспекцияси давлат инспекторлари Қўқон шаҳар ИИБ ходими ва "Аччиқкўл" махалла фуқаролар йиғини раиси И.Назаровлар билан маҳалланинг  Гулшан кўчаси,  16-уйга боришиб, хонадон эгаси А.Ибрагимова иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилди.    

Фарғонада хонадонда шер боқилаётгани маълум бўлди (+фото)

Ўрганиш давомида фуқаро А.Ибрагимовнинг яшаш хонадонида  10 метр квадрат майдонда шер ҳайвонини боқиш учун белгиланган тартибда яшаш қафаслари мавжудлиги,  қафаснинг баландлиги 2.5-3.5 метр бўлиб, ичлари  талаб даражасида жиҳозлангани, шернинг яшаш жойи канализация тармоғига уланганлиги, шунингдек атроф-муҳитга таъсири йўқлиги, инсонлар хаётига хавф солиш ҳолати мавжуд эмаслиги аниқланди.  

Фарғонада хонадонда шер боқилаётгани маълум бўлди (+фото)

Хонадонга келиб ҳайвонларни сақлаш тартиби тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар тақдим этиши сўралганда, уй эгаси А.Ибрагимов видеолавҳада шерни ушлаб турган фарзанди эканлигини ва  ҳозирда Тошкент шаҳридалигини, 3 кун муддат ичида  сўралган ҳужжатларни тегишли ташкилотларга тақдим этишини билдирди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!