Фарғонада суд: ота Россияда, она эса қизини "йигит"и билан учраштириб юрган

Фарғонада суд: ота Россияда, она эса қизини "йигит"и билан учраштириб юрган

Қува туманида яшовчи Ҳуқуқбузар О.Ш  2020 йил 13 январь куни соат 1900ларда, яшаш хонадонида турмуш ўртоғи жабрланувчи Ш.Ш билан ўзаро оилавий келишмовчилик сабаб жанжаллашиб, жанжал даъвомида ҳуқуқбузар О.Ш турмуш ўртоғи жабрланувчи Ш.Ш.ни шаъни ва қадр-қимматини камситувчи сўзлар билан сўкиб хақорат қилади, ушбу ҳақоратларга чидай олмаган аёл укаси  Х.Т.га қўнғироқ қилиб яшаш хонадонларида жанжал бўлаётганлигини айтиб чақиради. Ҳуқуқбузар тоға Х.Т куёвлари О.Ш.ни яшаш хонадони олдига келиб у билан гаплашаб олишини айтиб, яшаш хонадони дарвозасини тепиб, бақир-чақир тўпалон қилиб, О.Ш. ва ўша ерда бўлган фуқароларни тинчлиги ва осойишталигини бузади. Ва ҳолангки иш судга ошади.

Судда сўз ҳуқуқбузар Х.Т.га (аёлнинг укаси) 2020 йил 13 январь куни соат 1930ларда яшаш хонадонида бўлган вақтида синглиси унга қўнғироқ қилиб, уйларида жанжал бўлаётганлигини, уйига тез келишини айтганини, сўнг уларни яшаш хонадонига боргани, куяви О.Ш билан гаплашиб олмоқчи бўлганида, у ўзига қаршилик қилгани сабабли, жаҳл устида ўша ерда бақир-чақир қилиб юборгани, ҳозирда ҳаракатлари ноқонуний эканини тушуниб етганини, бошқа бундай ҳаракатлар содир этмаслигини, ўзаро О.Шаробидинов билан ярашиб олишганлигини, билдиради.

Ҳуқуқбузар О.Ш (аёлнинг турмуш ўртоғи) суд муҳокамасида, Ш.Ш турмуш ўртоғи бўлишини, 2020 йил 13 январь куни соат 1900ларда яшаш хонадонида вояга етмаган қизи “Сарвиноз”га унинг туғилган кунига келган бир қанча совғаларни кўриб ҳайрон бўлиб қизига ушбу совғаларни ким берганлигини сўраганлигини, қизи эса дугонаси Мухтасар совға қилганлигини, тўғрисини айтишини талаб қилганида йиғлаб юборганини, шунда у "Дугонанг Мухтасарнинг дадаси қамоқда бўлса, онаси 800 000 сўм ойлик олиб, 3 та болани базўр боқаётган бўлса, сенга қандай 300 000 сўм атрофидаги совғани бериши мумкин”, деб танбеҳ бераётганида турмуш ўртоғи Ш.Ш келиб нима сабабдан қизини сўкаётганлигини айтиб, жанжал кўтарганлигини, унга аралашмасликни айтганида у тўҳтамаганлигини, шунда жаҳл устида унинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи сўзлар билан сўкиб хақорат қилиб юборганлигини айтади, шундан сўнг аёли укаси Х.Т.ни чақиртириб келиб, у билан жанжаллашиб бир бирларини сўкканлиги ҳақида кўрсатма беради.

Судда, жабрланувчи  Ш.Ш: "Эрим 15 ёшли қизимни тергаб турганлигини кўриб қолдим, шунда нимаган бунақа сўкиб, тергаяпсиз десам, қизимга дугонаси қилган совғани кўриб қолган экан. Шунда сўнг эрим мени оиламиз шаъни ҳақида уятли сўзлар гапирди", деди.

Суд гувоҳ тарқасида совға берган қиз ва унинг онасини суд мажлисига чақиради. Мухтасар:

– Ҳа, ҳақиқатан ҳам дугонамга жами 300 000 сўмга совға олганман, чунки, у менга ҳам ноябрь ойида туғилган кунимга сувинер совға қилган эди.

– Хўш, сувинерни неча пулга олган экан,

– 40.000 сўмга.

– Нега унда сиз 300 000 сўмлик совға қилдингиз?

– Билмадим.....

– Яна бир савол: оилада 3 нафар фарзанд экансизлар, онангиз бир ўзи ишлар экан, дадангиз жазони ижро этиш колониясида экан. Шу пулларни онангизга берсангиз бўлмасмиди?

Жавоб эса ....

Ҳуқуқбузар О.Ш:

– Ўртоқ судья ҳаммасини айтишга мажбурман, аёлим 15 ёшли қизимнинг бир ўспирин бола билан севишишидан хабардор бўлган, хабари бўлса майли, ўзи Фарғона туманидаги Саткак дам олиш оромгоҳига бирга олиб бориб айлантириб келибди. Мен у вақтда Россия давлатига ишлаш учун кетган эдим. Қизим ҳали вояга етмаган бўлса, энди 15 ёшга тўлган бўлса, эшитишимга қараганда у йигит мен Россия давлатига ишлаш учун кетган вақтимда уйимизга 1 кг гўшт олиб келибди, шунда маҳалла йигитлари кўриб қолиб, у болани роса уришибди, бундан ташқари, аёлимнинг ўзи бу икки ёшни учраштирар экан. Бу ҳақида маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам алоҳида йиғилиш ўтказилган. Билмадим... Шу қизимдан бошқа фарзандим йўқ, бору йўғим шу қизим, аёлим эса ўзини билганидан қолмайди.

Суд, юқоридаги кўрсатмадан сўнг ҳуқуқбузарнинг аёлидан ушбу ҳолат бўйича изоҳ сўради.

– Ҳа, ҳақиқатдан ҳам қизимни шу бола яхши кўради, уйимизга бир кило гўшт олиб келган вақтида маҳалладаги йигитлар кўриб қолишган, тўғри “Саткак” оромгоҳига олиб борганман, инсонмиз-ку ҳаммамиз, севишга ҳаққи йўқми қизимни...

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга тегишли чора кўрилди, бироқ аёл ўз фарзандини ҳали вояга етмай туриб йигитчалар билан учрашишига йўл қўйиши ақлга сиқмайди.

  Суд, ушбу ҳолат юзасидан тарафларга тегишли тушунтириш ишлари олиб бориш учун туман ҳокимлигининг хотин-қизлар билан ишлаш масъулларига тегишли тавсиялар берди.

 

Қува туман

маъмурий судининг раиси: А.Жумаев


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!