Фарғонада “Spark”даги талончиларга жиноят иши қўзғатилди

Фарғонада “Spark”даги талончиларга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона вилояти. 2022 йил 21 январь куни соат 15:00 ларда Фарғона шаҳар Исмоилов кўчасида яшовчи 24 ёшли З.С. шаҳар ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, аризасида шу куни ўзига тегишли бўлган “MATIZ” русумли автомашинасида Тошлоқ тумани Заркент маҳалласи ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган вақтида ўзи билан бир йўналишда орқасидан ҳаракатланиб келаётган қора рангли “Spark” русумли автомашина унинг йўлини тўсиб тўхтатиб, автомашина ичидан икки нафар номаълум шахслар тушиб, улардан бири унинг чап қулоқ соҳасига уриб, ёнида бўлган нархи 500.000 сўмлик “Redmi-4” русумли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-тарож қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан номаълум томонга яширинганликларини маълум қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Тошлоқ туман тиббиёт бирлашмасининг берган маълумотномасига кўра З.С.,да “чап қулоқ соҳаси шилинган жароҳати, чап юз соҳаси лат ейиши” каби тан жароҳатлари борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни 17 ёшли Қ.М. ва 22 ёшли Д.М.,лар томонидан содир этилганлиги аниқланиб, жабрланувчига тегишли бўлган “Redmi-4” русумли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!