Фарғонада “Сlick” тизими орқали ўзганинг пулини ўзлаштирган “тадбиркор” қўлга тушди

Фарғонада “Сlick” тизими орқали ўзганинг пулини ўзлаштирган “тадбиркор” қўлга тушди

Ҳозирги пайтда клик тизими кўпчилик фуқаролар орасида кенг оммалашмоқда. Унинг бир қатор афзалликлари сабаб юртдошларимиз бирор жойга пул ўтказишни ўзлари мустақил осон ва қулай амалга оширишяпти. Аммо Клик тизимининг қулайликларидан ўз манфаати учун фойдаланувчилар ҳам учраб турибди. Шундай “тадбиркор”лардан бири Фарғонада қўлга тушди.

2020 йилнинг 12 октябрь куни М.З. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг 6 октябрь куни номаълум шахс номига тегишли банк томонидан расмийлаштирилган пластик картасидан уяли алоқа аппаратига ўрнатиладиган “Click” тизими орқали, пластик карта ҳисобида бўлган пуллардан 718.000 сўмини яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни фуқаро А.Ш. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.  

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!