Фарғонада қотиллик қилиб маҳкумга айланган фуқаро яна одам ўлдирди (Видео)

Фарғонада қотиллик қилиб маҳкумга айланган фуқаро яна одам ўлдирди (Видео)

Фарғона вилоятида содир этилган ушбу жиноят барчани чуқур қайғуга солиши аниқ.

Эндигина одам ўлдириб қамоқдан чиқиб келган Асилбек Охунов Юрсунали ўғли, ҳали ўталмаган жазо муддатини ўтаётган эди.

Муддатидан олдин озодликка чиққан ва унга дарров мактаб қоровуллиги ишини топиб берган жамоатчилик унинг кўнглида нима борлигини билмасди.

2017 йилнинг 25 май куни тунда шериги билан маст ҳолатда уйга қайтиш учун қўшни маҳалладан бўлган кишининг автомашинасига ўтирган ва манзилга олиб бориб қўйишини сўраган Асилбек, йўлда жанжал чиқариб ҳайдовчини пичоқлаб ташлайди ҳамда унинг жасадини йўл четига, автомашинани эса жойида қолдириб воқеа жойидан кетиб қолади.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, Асилбек Охунов 22 йиллик қамоқ жазоси билан жазоланди.

Manba: 7news. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!