Фарғонада профилактика инспектори жазоланди

Фарғонада профилактика инспектори жазоланди

Фарғонада 400 минг сўм пора билан қўлга тушган ички ишлар ходимига нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Ички ишлар ходимларини юртимиз тинчлиги ва осойишталигини сақлашдаги хизмати беқиёс. Афсуски, улар орасида ҳам ўз бурчини унутганлар ҳам учраб турибди. Элёр Юлдашев Фарғона шаҳар ИИБ 2-сонли ички ишлар бўлими профилактика инспектори лавозимида ишлаб келаётган эди. Афсуски, нафс қутғуси уни тўғри йўлдан адаштирди. У хизмат олиб бораётган ҳудудида яшовчи фуқароларни маъмурий тартибда қамоққа олиш билан қўрқитиб, таъмагирлик қилган. Шу билан бирга аҳолидан тушаётган ариза ва мурожаатларни турли баҳоналар билан рад қилиб, ўз вақтида қайд этмасдан, улар бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширмаган.

2018 йилнинг 10 май куни фуқаро Г.О нинг аризаси асосида иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона шаҳар бўлими ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда аризачидан 400 минг сўм пулни пора тариқасида олаётганда қўлга олинди. Олиб борилган тергов суриштирув жараёнларида Э.Юлдашев аризачидан жорий йилнинг 2 май куни ҳам 200 АҚШ доллари пора олганлиги, у жиноий ҳаракатларини маҳалла посбони орқали амалга оширилгани аниқланди. 

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди Э.Юлдашевнинг қилмишига яраша жазо тайинлади.

Manba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!