Фарғонада опа-сингил "тиллачилар" бошқа бир "тиллачи" аёлни самосуд қилди (ВИДЕО)

Фарғонада опа-сингил "тиллачилар" бошқа бир "тиллачи" аёлни самосуд қилди (ВИДЕО)

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган “Уч аёл бир аёлни "самосуд" қилдими?” сарлавҳали видеохабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича жорий йилнинг 22 июнь куни Фарғона шаҳар Бозор йўли кўчасида тилла савдоси билан шуғулланувчи Қ.С (аёл) ўзаро савдо муносабатлари юзасидан шу ерда тилла буюмлар сотувчиси (таниши) А.Г (аёл) билан жанжаллашиб кетишган. Жанжалга шу ерда бўлган А.Г.нинг икки нафар сингиллари А.Р ва Г.А ҳам аралашиб, бир-бирларига енгил тан жароҳати етказишган.



Судга оид тиббий экспертизанинг 06.07.2022 йил кунги хулосасида А.Г, Қ.С ҳамда А.Р.лар енгил тан жароҳати олганлиги кўрсатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!