Фарғонада ноқонуний диний таълим бериб келаётган шахс қўлга олинди

Фарғонада ноқонуний диний таълим бериб келаётган шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 7 январь куни Фарғона вилояти, Ёзёвон туман ИИБ ҳамда бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида Наврўз маҳалла ҳудудида яшовчи 1981 йилда туғилган М.A. тўлиқ диний маълумотга эга бўлмай туриб, диний идоралар рухсатисиз 10 нафар вояга етмаган болага диний таълим бериб келаётганлиги маълум бўлди. У бу ишини 2023 йилнинг январ ойидан бошлаган. Фуқаронинг ҳужрасидан 8 дона диний мазмундаги адабиётлар текшириб кўришлик учун ҳужжатлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан, фуқаро М.A.га нисбатан Ўз.Рес МЖтКнинг 241-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!