Фарғонада можаро: талончилар узоққа бора олмади

Фарғонада можаро: талончилар узоққа бора олмади

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида 2019 йил 17 май куни Учкўприк туманида яшовчи21 ёшли Ф.М. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 16 май куни Қўқон савдо комплекси га Самсунг мобиль телефонини сотиш учун келганида 2 нафар номаълум шахслар мобиль телефонини 320 000 сўмга сотиб олишларини, пулни автомашинадан олиб беришни айтиб, Чортоқ кўчасига етиб келганларида номаълум шахслардан бири юзига қўли билан уриб мобиль телефонини олиб воқеа жойидан яширинганликларини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қўқон шаҳар Обировон кўчасида яшовчи 19 ёшли С.Қ. ва М.М.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!