Фарғонада кўзбўямачилик: сохта "спектакль" уюштирган раҳбар ва ходимлар жазоланди

Фарғонада кўзбўямачилик: сохта "спектакль" уюштирган раҳбар ва ходимлар жазоланди

Фарғонада ташкил этилган сохта қабул тўғрисидаги маълумотларни ўрганиш юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг Хизмат текшируви ўтказиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилиниб, келтирилган ҳар бир ҳолат Ишчи гуруҳи томонидан жойига чиққан ҳолда атрофлича ўрганилди.

Вазирлик матбуот хизматидан маълум қилинишича, ўрганиш натижасида қуйидагилар аниқланган:

1. Муминова Зироатхон бўйича келтирилган маълумотлар ўз тасдиғини топмади. (Маълумот учун – З.Муминованинг мурожаати, унинг турмуш ўртоғи Мўминов Олимжонни туман Ободонлаштириш бошқармасига Қўқон туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан берилган йўлланмага кўра 28.06.2019 йилдаги №65/1-сонли буйруқ асосида ишчи вазифасига ишга жойлаштирилганлиги билан ҳал қилинган).

2. Мирзаматова Гулбахор бўйича келтирилган маълумотлар ўз тасдиғини топмади. (Маълумот учун – Г.Мирзаматованинг мурожаати Олтиариқ туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан берилган йўлланма асосида Олтиариқ тумани Шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига 28.06.2019 йилдаги №135-сонли буйруқ асосида санитарка вазифасига ишга жойлаштирилганлиги билан ҳал қилинган).

3. Зарифа Холмуҳамедова ва Зиёда Шамсутдинова тўғрисидаги маълумотлар ўз тасдиғини топди. (Маълумот учун – Марғилон шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг раҳбарияти масъул ходимлари томонидан кўзбўямачилик ҳолатига йўл қўйилган). Ушбу ҳолат бевосита меҳнат органларининг масъулияти ва бу биз учун жуда аянчли ҳолат.

4. Сайёр қабулни ташкил этиш ва ўтказишда кўзбўямачилик ва хатоликка йўл қўйган Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари масъул раҳбар ва ходимларига нисбатан Меҳнат Кодексида белгиланган интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Келгусида бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида мазкур масала Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши кун тартиби муҳокамасига киритилди.

Маълумот ўрнида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг Фарғона вилоятида ташкил этилган сайёр қабулида жами мурожаат этган 53 нафар фуқаролардан 37 нафарининг мурожаати ижобий ҳал этилган.

Хусусан, мурожаат қилган фуқароларнинг 22 нафари доимий ишга жойлаштирилган, 7 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган, 5 нафарига ўз тадбиркорлигини бошлаш учун кредит олиш масаласида тавсиялар берилган (банк билан боғлиқ масалалар назоратга олинган), 1 нафар фуқарога шахсий томорқасида иссиқхона қуриш учун субсидия ажратишга ҳужжатлари расмийлаштирилган.

1 нафар фуқаро касбга йўналтирилган. Хусусий Бандлик Агентлиги  фаолиятидан норози 1 нафар фуқаронинг тўлаган пуллари ундириб берилган.

2 нафар фуқаронинг мурожаати қалбакилаштирилганлиги учун асоссиз деб топилган.  

Қолган 14 нафар фуқаронинг мурожаатларини ҳал қилиш, уларни ишга жойлаштириш масаласи юзасидан жойида масъул ходимларга тегишли топшириқлар берилган ва ижроси бўйича муддатлар белгиланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!