Фарғонада кўп қаватли уй "подвалида" акула боқилаётгани аниқланди
Фарғона шаҳридаги «Мурувват» МФЙ, Фарғона кўчаси, 78-уйнинг ертўласида сунъий бассейн ташкил қилиниб, турли балиқлар, жумладан, акула сақлангани маълум бўлди.
Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Қайд этилишича, ўрганиш давомида бир қатор қоидабузарликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан мажбурий кўрсатмалар берилган.
Хусусан, мазкур кўп қаватли уйнинг 78/17-хонадони мулкдори ертўла қисмини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 648-сон қарори талабларига зид равишда ўзбошимчалик билан жиҳозлагани маълум бўлган. У ерда сунъий ҳовуз ташкил этилиб, балиқ, жумладан, акула етиштирилаётгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159¹-моддасига асосан маъмурий жарима қўлланилган. Шунингдек,