Фарғонада коллеж ўқувчиси мактаб ўқувчисини пичоқлади

Фарғонада коллеж ўқувчиси мактаб ўқувчисини пичоқлади

2019 йил 28 февраль куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри А.Навоий мавзесида яшовчи, Қўқон Автотранспорт касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси У.Д. шу мавзеда ўзаро жанжал сабаб, таниши 2-сонли ўрта мактабнинг 11-синф ўқувчиси Р.И.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасига кўра, Р.И. касалхонага ётқизилиб, У.Д. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан У.Д.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!