Фарғонада карантин тартиби босқичма-босқич юмшатилмоқда

Фарғонада карантин тартиби босқичма-босқич юмшатилмоқда

Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш мақсадида Фарғона вилояти коронавирусга қарши курашиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш штабининг йиғилиш баёни қабул қилинди.

Унга кўра, 3 август кунидан бошлаб, Фарғона вилояти ҳудудидаги хусусий мактабгача таълим ташкилотлари, буюм ва чорва моллари бозорлари, қурилиш маҳсулотлари савдо мажмуалари ҳамда сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолиятига рухсат берилди.

Мазкур муассасалар фаолиятини йўлга қўйишда белгиланган шартларга амал қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!