Фарғонада «Камаз» йўл четида ётган фуқарони босиб кетди

Фарғонада «Камаз» йўл четида ётган фуқарони босиб кетди

 

Фарғона вилоятининг Боғдод туманида шу йил 5 декабрь куни номаълум ҳайдовчи “Камаз”, русумли юк автомашинасини Боғдод шаҳарчаси Кумуштола кўчасида ҳайдаб кетаётиб, йўл четида маст ҳолда ётган, Боғдод шаҳарчасида яшаган О.А.ни уриб юбориб воқеа жойидан кетиб қолган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада О.А. жароҳат олиб касалхонага келтирилганида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Боғдод туманида яшовчи Қ.Э. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Manba: kun. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!