Фарғонада журналист фаолиятига тўсқинлик қилган ҳокимият вакили ишдан олинди

Фарғонада журналист фаолиятига тўсқинлик қилган ҳокимият вакили ишдан олинди

Фарғона вилояти Учкўприк туманида «Маърифат» газетасининг махсус мухбири Шарифа Мадраҳимованинг фаолиятига тўсқинлик қилиб, журналистга қўпол муносабатда бўлгани айтилган ҳокимият вакили вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда «Дарё»га туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, журналист Шарифа Мадраҳимова ҳамда туман ҳокими котиби Шоҳжаҳон Мўйдинов билан боғлиқ ҳолат туман ҳокимлиги томонидан батафсил ўрганиб чиқилган.

Шоҳжаҳон Мўйдинов давлат идораларида ўрнатилган касб этикаси меъёрларини бузганликда айбланиб, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

«Журналист Шарифа Мадраҳимова ва ҳокимлик ходими ўртасида юз берган ҳолат туман ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўрганилмоқда. Ўрганиш натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилинади ва қўшимча маълумот берилади», — дейилади туман ҳокимлиги ахборот хизматининг расмий баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ журналист ва туман ҳокимлиги вакили ўртасида келишмовчилик юзага келгани, бунга АОКА масъули муносабат билдиргани ҳамда Бош прокуратура мазкур иш юзасидан ўрганишлар олиб бораётгани ҳақида хабар берилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!