Фарғонада жиноят: «Кобальт»даги «қароқчи булбул»

Фарғонада жиноят: «Кобальт»даги «қароқчи булбул»

Фарғона вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Бағдод тумани ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбир чоғида «Кобальт» русумли автомашинанинг ҳаракатланиши шубҳа уйғотди. Натижада автомобиль туманнинг Янги ҳаёт кўчасида тўхтатилиб, салони ва юкхонаси холислар иштирокида текширилди. Текширув пайтида ходимларнинг шубҳаси ўринли экани ўз тасдиғини топди.

"Postda.uz"нинг ёзишича, автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган 516 та қутида «Трения» ҳамда 16 қутида «Соловей разбойник» номли кўп миқдордаги пиротехника воситалари борлиги аниқланди. Пиротехника буюмлари ашёвий далил тариқасида олинди.

Вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур буюмларни сотиб, мўмай даромад қилиш мақсадида олиб кетаётган олтиариқлик фуқаро Х.У.га нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!