Фарғонада жарима майдончасидан мотоцикл ўғирланди

Фарғонада жарима майдончасидан мотоцикл ўғирланди

Хабарда айтилишича Ўзбекистон туманининг Жангир қишлоғида жойлашган жарималар майдончасидан соат эрталабки 4.00 да  С.Ж. исмли фуқаро Қ.А.га тегишли бўлган давлат рақамсиз “Ява” русумли мотоциклни олиб қочган. У мотоциклни Қўқон–Яйпан йўлида етаклаб бораётган вақтида, ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган Ўзбекистон тумани ИИБ ХПБ профилактика инспекторлари томонидан тўхтатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “г” банди билан (транспорт воситасини олиб қочиш) жиноят иши қўзғатилиб, айбдорга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!