Фарғонада “Ипотека банк” кассири катта миқдордаги пулни талон-тарож қилгани аниқланди

Фарғонада “Ипотека банк” кассири катта миқдордаги пулни талон-тарож қилгани аниқланди

Фарғонада банк ходими квитанцияларни банк дастурига кирим қилмасдан сохталаштириб шахсий эҳтиёж учун ишлатиб юборган.
Ипотека банк Фарғона вилояти филиалининг 28-сонли жамғарма кассаси назоратчи кассири лавозимида ишлаган Фарҳод Собиров фуқаролар томонидан тўланган маблағларни банкка топширмасдан, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

У ўзининг иш фаолияти давомида Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими давлат ижрочилари иш юритувидаги ижро ҳужжатлари бўйича фуқаролар томонидан тўланиши лозим бўлган давлат божи ва жарималарни қабул қилар эди. Банкка келаётган пулларни кўриб, Ф.Собиров ўзига юклатилган бурч ва масъулиятни унутди. 71 та ҳолатда 30 миллион 311 минг 500 сўмлик пул маблағларини фуқаролардан тўлов учун қабул қилиб, пулларни олгани тўғрисидаги квитанцияларини икки нусхада расмийлаштиради. Қабул қилинган пулларни ўзининг жавобгарлигига олгани ҳолда ўз мансаб ваколатидан қасддан фойдаланиб, банкка топширмасдан, шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб, давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Бундан ташқари, Ф.Собиров ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, АТИБ Ипотека банк Фарғона вилояти филиалига қарашли 28-сонли жамғарма касса шохобчаси кассири Х.Боқижонова томонидан ўзига бириктирилган банк муҳри босилган ҳолда Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими давлат ижрочилари иш юритувидаги ижро ҳужжатлари бўйича 7 та ҳолатда қабул қилиб олинган 4 миллион 831 минг сўмлик пул маблағларини ими-жимида ўзлаштириб юборган.

ЎзА нинг хабар беришича, жиноят ишлари бўйича Қўштепа тумани судининг очиқ суд мажлисида Ф.Собировга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилиб, унга тегишли жазо тайинланди.

Everyday.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!