Фарғонада икки яшар боласини 1,5 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Фарғонада икки яшар боласини 1,5 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида икки ёшли фарзандини 1500 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди.

Маълум қилинишича, Фарғона шаҳрида яшовчи 24 ёшли Г.С. икки ёшли ўғли Ш.Т.ни 1500 АҚШ долларига сотишни режалаштиради. Шу мақсадда ўзаро келишув асосида бола учун келишилган пулнинг 500 долларини олаётган вақтда қўлга олинди.

Терговга қадар текширувда аниқланишича, ҳали турмушга чиқмаган аёл фоҳишалик қилиб юриб ушбу болани туғган. Шу боис боланинг отаси кимлиги ҳам номаълум.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг ўтган даврида Ўзбекистонда ўз фарзандини сотиш билан боғлиқ 23 та ҳолат кузатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!