Фарғонада "ижодий"га юқори балл қўйдириб бериш эвазига 6 минг доллар пора олган ўқитувчи қўлга тушди

Фарғонада "ижодий"га юқори балл қўйдириб бериш эвазига 6 минг доллар пора олган ўқитувчи қўлга тушди

Фарғона давлат университетининг ўқитувчиси абитуриентни ижодий имтиҳондан юқори балл олиб бериш эвазига пора олаётган вақтда қўлга тушган.

Департамент ва ДХХ вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда университет амалий математика ва информатика кафедраси ўқитувчиси М.С фирибгарлик йўли билан Ш.А.ни «жисмоний маданият« йўналишига ижодий имтиҳонларда танишлари орқали юқори балл қўйдириб беришни ваъда қилади. У кимёвий ишлов берилган 6 минг АҚШ долларини Фарғона шаҳри, Б. Марғилоний кўчасида аризачи Н.Н. дан олган вақтда ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан университет ўқитувчиси С.М. га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а« банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!