Фарғонада фуқарони 800 АҚШ долларига чув туширган шахс ушланди

Фарғонада фуқарони 800 АҚШ  долларига чув туширган шахс ушланди

Фарғона шаҳрида 2-октябр куни М.Д ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021-йилнинг 3-сентябр куни номаълум шахс Бозорбоши кўчасида ишончига кириб, алдов йўли билан 800 АҚШ долларини ҳар бирини 1.070.000 сўмга айрибошлашга келишиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан 5.560.000 сўм пулларни бериб қолган 3.000.000 сўм пулларни қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Д.Х содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!