Фарғонада фожиа: 3 киши ҳалок бўлди, 6 киши касалхонада

Фарғонада фожиа: 3 киши ҳалок бўлди, 6 киши касалхонада

2020 йил 18 февраль куни соат тахминан 08:30 ларда Данғара тумани А-373-рақамли “Қўқон-Тошкент” автомобил йўлининг Чинобод қишлоғи ҳудудида 35-ёшли фуқаро А.У., бошқарувида бўлган «Nexia» русумли автомашинани Тошкент-Қўқон йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётган вақтида йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, Қўқон-Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган 37-ёшли Й.А.нинг бошқарувида бўлган «Tico» русумли автомашина ҳамда унинг ортидан ҳаракатланиб келаётган 49-ёшли З.Ж.нинг бошқарувида бўлган «Jentra» русумли автомашиналар билан тўқнашиб кетган.

Оқибатда «Jentra» русумли автомашина йўловчиси Х.М. ва «Tico»  русумли автомашина ҳайдовчиси А.Й. ҳамда йўловчи Б.М.лар олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган. Бундан ташқари ЙТҲ оқибатида автомашинада бўлган яна 6 нафар шахс шифохонага ётқазилганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан А.У.га нисбатиан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 3 қисми “а” банди билан (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситаларини ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлигини қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилганлиги тўғрисида хабар беради Фарғона ИИБ ахборот хизмати.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!