Фарғонада фирибгарлик "қурбони" бўлган Nexia ўз эгасига қайтарилди

Фарғонада фирибгарлик "қурбони" бўлган Nexia ўз эгасига қайтарилди

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида 17.09.2020 йилда кўриб чиқилган жиноят иши бўйича Н.Латипов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбдор деб топилиб, ундан алдов йўли билан сотиб юборилган жабрланувчи З.Шариповага тегишли Nexia русумли транспорт воситаси қайтарилиши белгиланган.

Бюронинг Олтиариқ туман бўлими томонидан мазкур суд қарори ижроси юзасидан 05.10.2020 йилда ижро иши юритуви қўзғатилган ва қарздор Н.Латипов яшаб келган манзил текширилганида ушбу транспорт воситаси мавжудлиги аниқланмаган.

Шунга кўра, мазкур транспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилиниб, Бюронинг Фарғона вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси томонидан паструл-пост хизмати инспекторлари ўзаро ҳамкорликда олиб борилган тезкор чоралар натижасида жорий йилнинг 03 май куни бегона шахс бошқарувида Фарғона шаҳрида ҳаракатланиб кетаётган вақтида ушланган.

Шундан сўнг, автомашина Риштон тумани, Я.Сулаймонов кўчаси,  22-уйда яшовчи З.Шарипова олиб бориб шахсан ўзига топширилган. Шу тарзда суд қарори ижроси тўлиқ таъминланиб, юритилган ижро ҳужжати бўйича иш юритиш ҳам тамомланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!