Фарғонада фирибгарлик: 25 000 доллар можароси

Фарғонада фирибгарлик: 25 000 доллар можароси

Фарғона. 2020 йилинг март ойининг бошларида Бувайда туманида 26 ёшли С.Н., таниши 37 ёшли Б.Қ., га унинг пуллари эвазига улгуржи нархларда қишлоқ ҳўжалиги минерал ўғитларини олиб сотиш бизнеси билан шуғулланишини ва фойдасидан Б.Қ., пулларини қайтариб беришини айтиб, алдаб, Б.Қ.,дан жами 25.000 АҚШ доллари пулларини олиб, шу кунга қадар қайтариб бермасдан келаётганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!