Фарғонада фирибгарга айланган йўловчи ушланди

Фарғонада фирибгарга айланган йўловчи ушланди

2019 йил 18 февраль куни Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида яшовчи А.У. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2018 йил 29 декабрь куни соат 9:30ларда 2 номаълум шахс Фарғона шаҳар марказидан унинг бошқарувидаги автомашинага ўтириб, Марғилон шаҳар ФҲДЁ бўлими олдига келганларида, номаълум шахслардан бири ундан Samsung мобиль телефонини қўнғироқ қилиш учун олиб, воқеа жойидан қочиб кетганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қўштепа тумани Ўқчи маҳалласида яшовчи Р.Т. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!