Фарғонада эркак никоҳсиз хотинини ўлдирди

Фарғонада эркак никоҳсиз хотинини ўлдирди

2019 йил 18 май куни Фарғона шаҳри Қувасой кўчасида яшовчи 43 ёшли Н.А. уйида оилавий жанжал туфайли бирга яшаган 40 ёшли никоҳсиз аёли Л.Г.нинг юзига қўли билан урган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, натижада аёл боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олган. Оқибатда Л.Г. 19 май куни олган тан жароҳатлари туфайли уйида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Н.А. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!