Фарғонада дўкон ёниб кетди. Бу қасддан қилингани айтилмоқда

Фарғонада дўкон ёниб кетди. Бу қасддан қилингани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳрида 18 октябрь куни ёнғин рўй берди. Одамлар орасида қасддан ёқиб юборилди деган гаплар юрибди" деб номланган хабарга расмий муносабат билдирилди.

Жорий йилнинг 19 октябрь куни соат 03:31да Ўзбекистон тумани «Пастқўриқ» МФЙ, Туркистон кўчасида жойлашган хўжалик дўконини ёнаётганлиги бўйича туман ИИБ навбатчилик қисмидан туман ФВБ га хабар келиб тушган.

Келиб тушган хабарга асосан ёнғин-қутқарувчилар ходиса жойига 03:41да етиб бориб, 03:43да ўраб олиниб, 04:20да ёнғин батамом ўчирилган.

Содир бўлган ёнғинда 70 кв.м. майдонда ички қисми ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ёнган. Ёнғиндан бинонинг 100 кв.м. майдони сақлаб қолинган.
Ҳозирда ёнғиннинг сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Ҳoдиса оқибатита жабирланганлар ва куйганлар мавжуд эмас.
Ёнғин-қутқарув қисмидан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа таҳминан 10 км.ни ташкил этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!