Фарғонада бир инсон итга талатилган ва калтакланган ҳодиса юзасидан ИИВ изоҳ берди

Фарғонада бир инсон итга талатилган ва калтакланган ҳодиса юзасидан ИИВ изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда бир одам тошбўрон қилиниб, итга талатилгани ва дўппосланаётгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов изоҳ берди.

Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 13 май куни Фарғона шаҳар А.Жомий кўчасида жойлашган 16-сонли кўп қаватли уйда яшовчи қўшнилар ўртасида содир бўлган.

Хонадонларнинг бирида ит боқиш билан боғлиқ маиший муаммолар оқибатида жанжал келиб чиққан. Бунинг оқибатида бир нечта қўшнилар бир-бирларини хақоратлаб, тан жароҳати етказиб, хонадон ойналарини синдиришган.

Хозирда жамоат тартибини бузишда қатнашган барча иштирокчиларнинг шахси аниқланган бўлиб, ҳолат юзасидан тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (10 )

    Мухаммад
    Бизда кониндан курканда бундай ишкилмасти
    Firdavs Mirzayev
    Savodsiz to'nkalar, hammasini 3 yilga kesish kerak, itni otib tashlash kerak, yosh bolalar bor, tashlansa nima boʻladi, esi bor odam shunaqa itni ham boqadimi domda, profilaktika inspektorlari qayerga qarayapti, faqat pora olishni biladi bu iflosla
    Ulugbek
    Жуда вахший бўлиб кетаяпти одамлар
    Javlon
    Videosini kordim vaxshiylik
    БЕК
    Каердан топиб курса булади
    Javlon
    Lich ga jonatdim
    БЕК
    Эсиз ФаргОНАм эсиз
    МТС
    Бу тукчиликданми, йокчиликданми, ноинсонийликданми?
    Алишер
    Менга хам жунатворинг.
    Bek
    Bu ifloslar tinwlikdan qutriyapti, bularni aybi bosa o'rigin hodimlar boru topwirsa bolardi.