Фарғонада бир гуруҳ ўқитувчилар педагогик тажриба алмашишди

Фарғонада бир гуруҳ ўқитувчилар педагогик тажриба алмашишди

Фарғона шаҳар ХТБ тасарруфидаги барча таълим муассасаларида “Мактаблар  фаолиятини самарали ташкил этиш тажрибаси” илмий - амалий семинарлари бошланди.

Мазкур семинарда Фарғона шаҳридаги 20-сон ўрта таълим мактаби педагоглари ҳам ўзларининг фанлар кесимида, илғор тажрибалари асосида очиқ дарслар ва амалий машғулотлар ўтказдилар. Семинарга вилоят тасарруфидаги педагоглар, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, ўқув тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, фан ўқитучилари ташриф буюришди ва мазкур мактабда кўп йиллик педагогик тажрибага эга биология фани ўқитувчиси Дадабоева Хувайдо Абдулбоқиевнанинг дарсини кузатишди.

Дадабоева Хувайдо Абдулбоқиевна ўзининг кўп йиллик тажрибаси, касбий маҳорати ва айниқса, ўз фанининг чуқур билимдони бўлиб, синфлар кесимида ҳар бир ўқувчининг ёш хусусиятини ҳисобга олган ҳолда биология фанига оид ўқув қўлланмаларни ишлаб чиқди. Улардан лаборатория амалиёти учун ўқув қўлланмалар, тест ва машғулотлар давомида қўллаш учун мавзулардан келиб чиққан ҳолда масалалар тўпламини айтиш мумкин. Дадабоева ушбу тўпламларини шаҳар, вилоят миқёсида оммалаштирди.

Бундан ташкари, Дадабоева ўқувчи - ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва уларни биология фанига оид билим кўникмавий малакаларини янада ошириш мақсадида тўгарак машғулотлари учун қўлланмалар ҳам ишлаб чиқди. Вилоятдан келган меҳмон-ҳамкасблари Дадабоеванинг илғор тажрибалари ва дарс ўтиш услубий маҳоратини кузатишиб, ўзларининг илиқ муносабатларини билдиришди.

Шунингдек,  мазкур мактабда февраль ойида - математика фани ойлиги давомида ўзининг фидоийлиги ва ўқувчиларни фанга қизиқтира билиш маҳорати билан кўпчиликка ўрнак бўлиб келаётган Ёдгора Раҳимова, Зиёдахон Абдуллаеваларнинг ҳам очиқ дарс машғулотлари келган меҳмонлар томонидан кузатилиб, келганларда ижобий таассурот қолдирди.

Семинар якунида мусиқа, тасвирий санъат, технология фанларидан оид ижодий ишлари кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди. Унда ўқувчи-ёшлар ўзларининг жўшқин куй-қўшиқ ва рақслари билан келган меҳмонларни хушнуд қилишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!